Қрим-Конго Геморрагик Иситмаси (ҚКГИ)

Қрим-Конго Геморрагик Иситмаси- арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморрагик аломатлар билан кечадиган, табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.

ҚКГИ вирусининг ареали жуда кенг тарқалган бўлиб жумладан Республикамиз хам ҚКГИ буйича эндемик худудлардан хисобланади. Кўпинча бу вирус «иксод» каналари организмида сақланади. Ўзбекистон ҚКГИ вирусини сақлаган каналар асосан Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кўп учрайди. Каналар ҚКГИ вирусини бутун умри давомида ташиб юради. Республикамизда каналарнинг фаоллигининг ошиши апрель-июнь ойларига тўғри келади. Оч каналар хайвонларга (одамларга) ўсимликлардан, ердан туриб хужум қилади. Каналар хайвонлар танасига ёпишиб уларнинг қонини сўради.

ҚКГИ вирусининг юқиши вирус каналарининг чақиши натижасида одамга юқади. Бундан ташқари қишлок хўжалик ҳайвонлари ва бемор қонини сўрган канани эзиб ўлдирганда, ҳамда ҚКГИ касаллигига чалинган беморни қони соғлом одам териси ва шиллиқ қаватига тушганда ёки парентирал муоложаларни амалга ошириш жараёнида эҳтиётсизлик оқибатида касаллик юқиши мумкин. Бундай ҳолатларда ҚКГИга чалинган бемор ҳам касаллик қўзгатувчиси манбаига айланади ва атрофдаги соғлом одамлар учун хавф туғдиради.

Юқумли касалликлар ўртасида ҚКГИнинг салмоғи унча катта бўлмаса-да, унинг кенг тарқалганлиги, юқори юқувчанлиги (контагиозлиги), бу касалликда ўлим даражасининг юқори бўлганлиги сабабли кўпроқ эътибор қаратилишини тақозо этади.

ҚКГИ касаллигига қарши профилактик чора-тадбирларни олиб боришда қуйидагиларга амал қилиниши шарт

Мазкур касалликни Республикамиз, жумладан вилоятимиз худудига ҚКГИ касаллиги буйича эндемик худудлардан кириб келишига ва тарқалишига йўл қуймаслик чораларини кўриш,  ҚКГИ касаллигини шифохона ичи инфекцияси сифатида қайд этилишига йул қўймаслигимиз зарур, аҳоли ўртасида ҚКГИ касалигини олдини олиш бўйича санитария тарғибот ва ташвиқот ишларини кенг кўламда ва сифатли ўтказишга эътиборни қаратиш, ҚКГИ касаллиги бўйича тиббиёт ходимларининг назарий ва амалий билим савиясини мунтазам равишда ошириб боришга эътиборни кучайтириш лозим.

Вилоятимиз  худудига ўта хавфли ва бошка юқумли касалликларни шу жумладан ҚКГИ касаллигини четдан, яъни эндемик худудлардан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш чораларини соғлиқни сақлаш тизими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва ватеринария хизматлари ходимлари томонидан, ҳамда Давлат чегараларини кесишиш жойларида, халқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Санитария Назорат Пунктлари томонидан назорат қилиб борилади ва амалга оширади.

Хар йили эпид мавсум бошланишидан олдин чорвачилик фаолияти билан шуғулланаётган туманларда майда ва йирик шохли моллар сақланаётган қўтанлар, молхоналар ва улар атрофини каналардан тозалаш мақсадида  дезинфекция ва дезинсекция ишларини  олиб бориш зарур. Бундан ташқари тиббиёт ходимлари билан хамкорликда аҳолига химояланмаган қўллар билан каналарни ушлаш мумкин эмаслиги, каналарни теришда албатта резина қўлқоплардан фойдаланиш зарурлиги, терилган каналарни йўқотишда ҳалокатли таъсир этувчи суюқликлардан фойдаланиш зарурлиги, каналар терилгандан кейин қўллар албатта совун билан ювилиши ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш каби профилактик тадбирларни етказиш лозим.

Асосий эътиборни аҳоли орасида санитария тарғибот ишларига, вируснинг одамга юқиш ва уни ташувчиларидан ҳимояланиш йўлларига қаратиш лозим. ҚКГИ касаллиги бўйича эндемик худудларда касалликни юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гурухи билан касалликнинг олдини олиш буйича алохида йуриқномалар ўтказиш, ўрта таълим мактабларида, лицей ва коллежларда суҳбатлар ўтказлиши ва диктантлар олиниши лозим