Қутуриш — ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта ҳавфли юқумли вирусли касалликдир. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб: қутирган уй ҳайвонлари — ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан — чиябўри, тулки ва бўрилар ҳисобланади. Одамларга қутуриш касаллиги 90-95 % ҳолатларда итларлардан юқади.