Вирусли гепатит касаллги юқумли касаллик бўлиб, одамнинг хаётий мухим аъзоси бўлган жигар хужайраларини шикастланиши билан кечади. Вирусли гепатитнинг А,В,С,Д ва Е турлари фарқланади. Гепатитлар энтерал яни оғиз орқали юқувчи ва пареэнтерал тананинг бўтунлиги билан кечувчи муолажалар олганда, қон ва қон махсулотлари қуйилганда, юқадиган турларга бўлинади.
Вирус гепатит А,Е турлари одам организмига оғиз орқали сув ва озиқ – овқат маҳсулотларини қабул қилиш орқали юқади. Касаллик гепатит билан оғриётган беморлардан юқади. Вируслар кўплаб миқдорда уларнинг нажаси, пешоби, сўлаги, қусуғи, нафас йўлларининг шилимшиқ суюқлиги орқали ажралиб чиқади. Шунинг учун бемор фойдаланган идиш товоқлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечаги, ўйинчоқлари, сўрғичлари, ҳожат туваклари ва бемордан қолган овқат қолдиқлари вирус билан зарарланган бўлиши мумкин.
Касалликнинг юзага келишида тозаликка риоя қилмаслик, яъни овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювмаслик, мева сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ва қайнатилмаган сувни ичиш сабаб бўлади. Шунинг учун касаллик кўпроқ болаларда учрайди. Пашшалар касалликнинг юқишида етакчи рол ўйнайди. Биргина пашша қаноти ва танасида миллионлаб касаллик кўзғатувчи микробларни, шунингдек гепатит вирусларини ҳам ташийди.
Организмга вирус тушиши билан касаллик бирданига бошланмайди. Дастлаб вирус организмда кўпаяди. Бу давр касаллик белгиларсиз кечади ва бу вақтни касалликнинг яширин даври дейилади. Бу давр гепатитнинг А ва Е турларида 3-6 ҳафтагача давом этиши мумкин.
Касаллик ҳолсизланиш, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, овқатлангандан кейин қайт қилиш каби белгилар билан бошланади. Шундан сўнг касалликнинг сариқлик даври бошланади. Бунда кўзнинг шиллиқ қавати, тери сарғая бошлайди. Сарғайиш даври 1-2 ҳафтагача давом этади. Баъзида сариқлик аломатлари яққол кузатилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда бемор вирусли гепатит касаллигини оёқда ўтказиб юбориши мумкин.
Касалликнинг яширин ва бошланғич даврларида ва яққол сариқлик белгиларисиз турларида бемор атрофдагилар учун, айниқса хавфли бўлади. У ўзи билмаган ҳолда, оила аъзолари, айниқса болаларга касалликни юқтириб қўйиши мумкин
Касаллик юқмаслиги учун:
Қўллларни совунлаб ювиш, мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш,фақат қайнатилган сув ичиш касалликни олдини олишда нихоятда мухим ахамиятга эга. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва истеъмол қилинадиган сувни очиқ қолдирманг.
Болаларда бармоқлар, ўйинчоқлар ва бошқа турли нарсаларни оғизга солиш; қўлларни сўриш, тирноқларни тишлаш каби одатлар шаклланишига йўл қўймаслик таълаб этилади.
Бу тадбирларни бажаришда катта этибор ва маъсулият талаб этилиши ва
касаллик билан оғриган болалар усишда ва ақлий ривожланишда уз тенгдошларидан орқада қолиши, бундан ташқари бир болани даволатиш учун анчагина маблағ талаб этилишини хисобга олган холда
Вирусли гепатит А касаллигидан сақланишнинг энг ишончли йўли бу касалликга қарши ўз вақтида болаларни эмлашдир.